← Барча мақолалар

Бизнесда пул бор, лекин фойда йўқ — 7 та асосий сабаб

Кўп тадбиркорлар “савдо бор, пул айланяпти, аммо фойда қаерда?” деган саволга дуч келади. Бу ҳолатнинг сабаби кўпинча битта эмас, бир нечта омилнинг бир вақтда таъсир қилишидир.

1. Тушумни фойда деб қабул қилиш. 1 млрд сўм савдо қилинса, бу 1 млрд фойда дегани эмас. Таннарх ва барча харажатлар айирилгандан кейингина соф натижа аниқланади.

2. Майда, назоратсиз харажатлар. Ҳар куни кичик кўринадиган тўловлар ой охирида катта суммага айланиши мумкин. Такси, сервислар, комиссиялар, офис сарфи, бонуслар ва бошқа операциялар категориялар бўйича кузатилиши керак.

3. Нотўғри нарх белгилаш. Маҳсулот нархи рақобатчига қараб эмас, таннарх, операцион харажат, керакли маржа ва бозор қабул қиладиган қийматга асосланиши керак.

4. Дебитор қарзнинг кўпайиши. Сотув амалга ошган, аммо пул ҳали келмаган бўлиши мумкин. Натижада ҳисоботда тушум бор, лекин реал пул йўқ.

5. Ортиқча товар захираси. Пул омборда сотилмай турган товарга айланса, Cash Flow ёмонлашади. Секин айланувчи товарлар алоҳида аниқланиши керак.

6. Бизнес ва шахсий пулни аралаштириш. Компания ҳисобидан шахсий харажатлар мунтазам қилинса, ҳақиқий рентабелликни тушуниш қийинлашади. Эгаси учун аниқ дивиденд ёки олиб чиқиш сиёсати керак.

7. Раҳбар рақамларни кеч кўради. Ой тугагандан 20–30 кун кейин маълумот олиш бошқарув учун кеч бўлиши мумкин. Асосий KPI'лар ҳафталик ва айримлари кунлик кўриниши керак.

1 дақиқалик тест: соф фойда қанча? соф маржа неча фоиз? мижозлар қанча қарз? омборда қанча секин товар бор? келгуси 30 кунда пул етишмаслиги хавфи борми?

Агар бу саволларга жавоб бериш учун бир нечта Excel файл ва одам керак бўлса, бошқарув ҳисобини автоматлаштириш вақти келган бўлиши мумкин.

Fintex360 — рақамлардан қарорларга.