← Барча мақолалар

Бизнес-режа қандай тузилади? 0 дан тайёр бизнес-режагача

Яхши бизнес ғоя бор. Лекин энг муҳим савол: бу ғоя пул ишлайдими? Буни бизнесни очишдан олдин рақамларда кўриш учун бизнес-режа керак.

1-қадам. Бизнес ғояни бир-икки жумла билан аниқ ёзинг.

2-қадам. Мижозни аниқланг. “Ҳамма бизнинг мижозимиз” ёндашуви ўрнига аниқ сегмент танланг.

3-қадам. Мижоз муаммосини топинг. Мижоз кўпинча маҳсулот эмас, муаммосининг ечимини сотиб олади.

4-қадам. Рақобатчиларни таҳлил қилинг: ким, нимани, қанчага таклиф қилади ва сиз нимаси билан фарқ қиласиз.

5-қадам. Маҳсулот ва нархни белгилаб олинг.

6-қадам. Сотув прогнозини тузинг. Масалан, 2 млн сўмлик хизмат ва 10 мижоз = 20 млн сўм ойлик тушум.

7-қадам. Уч сценарий тузинг: консерватив, базавий ва оптимистик.

8-қадам. Бошланғич инвестицияни ҳисобланг: ускуна, ремонт, мебель, IT, реклама ва айланма маблағ.

9-қадам. Ойлик доимий ва ўзгарувчан харажатларни ҳисобланг.

10-қадам. Break-even нуқтасини ҳисобланг.

11-қадам. Камида 12 ойлик Cash Flow прогнозини тузинг.

12-қадам. Фойда прогнозини тузинг.

13-қадам. Инвестиция қачон қайтишини ҳисобланг.

14-қадам. Асосий хавфлар ва уларга жавоб режасини ёзинг.

Бизнес-режанинг катта хатоси — уни бир марта тайёрлаб PDF қилиб сақлаб қўйиш. Тўғри бизнес-режа тирик модель: ҳар ой режа ва факт солиштирилади.

Fintex360 AI Business Plan фойдаланувчидан бизнес тури, шаҳар, бошланғич маблағ, ўртача чек, кунига мижоз, ижара ва ходимлар ҳақида маълумот олиб, сотув прогнози, харажат, фойда, Cash Flow, Break-even, KPI ва хавфларни автоматик ҳисоблаши мумкин.

Раҳбар “савдо 20% кам бўлсачи?”, “ижара 30% ошсачи?” ёки “нархни 10% оширсакчи?” деган сценарийларни текшириши мумкин.

Fintex360 — ғоядан рақамларга, рақамлардан қарорларга.